avatar
Куч
61.33
Рейтинг
+26.26

ФЖШМҚМИ Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси

Мақолалар

Фуқаролик жамиятининг асоси

Блог им. surxon-nimfogo

Фуқаролик жамияти шаклланишининг энг муҳим шартларидан бири бу, давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан кучли жамоатчилик назоратининг мавжудлиги ҳисобланади. Бинобарин, ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолиятини жамоатчилик назорати остида эканлигини чуқур ҳис этиб бориши ҳамда фуқароларнинг фаол бўлиб ижтимоий ҳодисаларга бефарқ бўлмаслиги фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида ўта муҳим аҳамият касб этади. Зеро, Республикамиз Президенти И.А.Каримов: “Шуни унутмайликки, биз давлатнинг назорат функцияларини қанча кучайтирсак, назорат билан шуғулланувчи давлат тузилмалари ва органларини қанча кўпайтирсак, амалдорларнинг зўравонлиги ва коррупция шунча авж олаверади. Шунинг учун биз жамоатчилик назоратини, давлат фаолияти, шу жумладан, унинг куч ишлатувчи тузилмалари фаолияти устидан ҳам жамият назоратини ҳар томонлама кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Бу масалада бундан бошқа муқобил йўл йўқ” деб давлат назорат функцияларига нисбатан жамоатчилик назоратининг афзал ва муҳим эканлигини таъкидлаганлар.



Фаоллик мезони

Блог им. surxon-nimfogo

Президент И.А.Каримов илгари сурган “Мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш Концепцияси”нинг амалга оширилиши жараёнида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги сиёсий партияларнинг партия гуруҳлари томонидан жойларда Давлат Дастурлари ва бошқа меъёрий хужжатларнинг ижро этилиши устидан депутатлик назоратини олиб бориши ҳамда ҳудудларни ижтимоий – иқтисодий ривожлантиришнинг аниқ вазифаларини ҳал қилиш бўйича ишларга уларнинг фаол таъсир этишини таъминлашга сезиларли даражада талаб ошмоқда.



Ҳуқуқий саводхонлик – фаровон келажак кафолати

Блог им. surxon-nimfogo

2013 йил 6 декабрь куни Сурхондарё Вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилоят Адлия бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда “Ҳуқуқий саводхонлик – фаровон келажак кафолати” мавзусида “давра суҳбати” ташкил этилди.



Сурхандарьинский региональный этап Национального Форума ННО Узбекистана

Блог им. surxon-nimfogo

7 ноября 2013 года в зале Термезского государственного университета проведен региональный этап Национального Форума ННО Узбекистана, организованный в рамках реализация Комплексного плана мероприятий, направленных на улучшение информационно-организационной деятельности НИМФОГО, ННО и СМИ.



Жаҳон медиа монополияси - ҳақиқат улашувчими ёки манфаат воситаси

Блог им. surxon-nimfogo

Сўнгги юз йилликда оммавий ахборот воситалари ижтимоий ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида энг таъсирчан воситага айланди. Юқори таъсир кучига эга бўлганлиги сабабли ҳам матбуот “тўртинчи ҳокимият” деб аталади. Бугунги кунга келиб ОАВлари аҳоли ҳаёт тарзини белгилаб бериб, бундай шароитда ижтимоий ҳаётга жиддий таъсир кучига эга бўлиш билан бирга, нафақат мамлакат ичида кечаётган жараёнларга, шунингдек, давлатлараро ва халқаро муносабатларга ўзининг ижобий, бир вақтнинг ўзида салбий таъсирини ҳам кўрсатмоқда. Ҳозирги вақтда бутун дунё ахборот таъминотига катта эҳтиёж сезаётанлиги инобатга олинса, матбуотга демократия ва адолатлилик тамойиллари асосида фаолият юритишида катта масъулият юклайди.


Ғарб сиёсатчи олимлари томонидан кенг имкониятларга эга ОАВларини “турли мақсадларга эриштирувчи энг қудратли қурол” сифатида таъкидлашгани ҳам бежизга эмас. Тарихдан маълумки, матбуотда тарқатилган тўғри ёки ҳақиқатдан йироқ ахборотлар ҳаттоки давлатлараро низо ва ихтилофларни келтириб чиқаришга қодир. Жаҳон молиявий ва иқтисодий инқирозларини маълум бир мақсадларни кўзлаб уюштиришда ҳам матбуот муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Иқтисодий жараёнлар, шунингдек, молиявий операциялар ҳам тўғридан – тўғри ахборот майдонига боғлиқ бўлиб, улар матбуотдаги хабарларга мос равишда олиб борилади. Деярли барча фонд биржаларида молиявий спекуляция (чайқовчилик) матбуот орқали тарқатиладиган “ахборот хуружлари” орқали ҳаракатга келтирилади. Шу тарзда, сиёсий ва иқтисодий жараёнларда матбуот ролининг ўсиши дунё миқёсида ОАВларига муносабат ўзгаришига олиб келди.